Новости на узбекском языке

Россия Узбекистоннинг 150 минг фукаросига мамлакатга киришга куйилган такикни бекор килди

Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженовнинг маълум қилишича, юқоридаги мигрантлар тоифасига фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан тақиқ қўйилган фуқаролар киради. Суд қарори билан тақиққа тушган фуқаролар учун Россия чегараси белгиланган муддатга қадар ёпиқ ҳисобланади.

Амнистияга тушган фуқаролар жорий йил 18 август куни маълумотлар базасидан олиб ташланган. Шу билан бирга, фуқаро унга мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилганига ишонч ҳосил қилиш учун Ички ишлар вазирлиги сайтидан маълумотларни текшириб кўриши мақсадга мувофиқ экани айтилади.

Шунингдек, миграцион рўйхатдан ўтган, лекин рухсат берувчи ҳужжатларини жорий йил 30 сентябргача узайтиришга улгурмаган меҳнат мигрантлари шу йилнинг 30 декабригача ҳужжатларини расмийлаштириши мумкин.
    Аввалроқ, 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси қурилиш соҳасида вақтинча ишлаш учун соддалаштирилган тартибда Россияга юборилиши хабар берилганди. Бу лойиҳа доирасида фуқароларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими тиббий асбоб-ускуналар билан Ўзбекистонга етиб келган.
   Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилади.